Жаҳон | 15:05 / 06.09.2021
8726
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг мю штамми антитаналар ҳимоясини четлаб ўтиш хусусиятига эгалиги айтилди

Коронавируснинг мю штамм деб номланган B.1.621 варианти 2021 йил январда Колумбияда аниқланганди. У 40та мамлакатда қайд этилган.

Фото: Depositphotos / Ugreen

АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи коронавируснинг мю штамми мутахассисларда хавотир уйғотаётганини айтди, деб хабар берди РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, мю штаммида антитаналар ҳимоясини четлаб ўтиш хусусиятига эга қатор мутациялар мавжуд.

Шу билан бирга, Фаучи ҳозирча мю штамм жиддий хавф солмаётгани, АҚШда вируснинг дельта штамми 99 фоиз устунликка эга эканини билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, мутахассислар коронавирус мутацияларини диққат билан кузатмоқда.

Коронавируснинг мю штамм деб номланган B.1.621 варианти 2021 йил январда Колумбияда аниқланганди. У 40та мамлакатда қайд этилган.

Мавзуга оид