Панжшердаги жангларда қаршилик кучлари матбуот котиби ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Миллий қаршилик фронти матбуот котиби Фаҳим Даштий толиблар билан жангларда ҳалок бўлди. Бу ҳақда афғон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Фото: FahimDashty / Facebook
Қаршилик кучлари Даштийнинг ўлимини тасдиқлашган. Шунингдек, жангларда қаршилик кучларининг яна бир вакили – генерал Абдулвудод Зара ҳам ҳалок бўлган.
“Афғонистон миллий қаршилик кучлари жабр-зулм ва тажовузга қарши муқаддас урушда икки сафдоши – Миллий қаршилик фронти матбуот котиби Фаҳим Даштий ва Абдулвудод Зарани йўқотганини чуқур қайғу билан маълум қилади”, деб айтилган қаршилик кучлари хабарида.
Ўз навбатида, қаршилик кучлари Панжшерда толиблар етакчи қўмондонларидан бири Мавлави Фасиҳуддин йўқ қилинганини маълум қилган.
Аввалроқ қаршилик кучлари толиблар Панжшердан қўшинларини олиб чиқса ва иғво ҳаракатларидан тийилса, улар билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган. “Толибон”нинг таъкидлашича, Панжшер масаласи Афғонистоннинг янги ҳукуматини шакллантиришга йўл қўймаётган ягона муаммо бўлиб турибди.
Мавзуга оид

18:19 / 31.03.2025
Россия бош прокуратураси «Толибон» фаолиятига рухсат беришни сўради

00:00 / 31.03.2025
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

11:59 / 24.03.2025