Қирғизистон президенти мамлакат мудофаа вазирини истеъфога чиқарди
Таалайбек Омуралиев шу йил февралида мудофаа вазири этиб тайинланганди.

Қирғизстон мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев президент Садир Жапаров фармонига мувофиқ мудофаа вазири лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда 24.kz портали хабар берди.
Хабар қилинишича, мамлакат президенти маъмурияти Омуралиевнинг истеъфоси ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.
Омуралиев 2021 йил февралда мудофаа вазири этиб тайинланганди.
ТАССнинг хабарига кўра, унинг ўрнини Бактибек Бекболотов эгаллаган.
Мавзуга оид

14:55 / 12.04.2025
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди

21:07 / 09.04.2025
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди

16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

18:24 / 03.04.2025