Ўзбекистон | 09:11 / 06.09.2021
11674
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида фаолият юритишига рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Тошкент шаҳрида 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритадиган истироҳат боғларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаш тавсия этилди.

Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотларига ўзларининг йўл ёқасида жойлашган бинолари яшил ҳудудларини шаҳар ободонлаштириш талабларига мос равишда сақлаб туриш мажбурияти юкланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга бериш юзасидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиланишича, ҳуқуқий эксперимент доирасида:

  • маҳаллий бюджет параметрларида ушбу туманларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига мўлжалланган маблағлар йўналтирилиши инобатга олинади;
  • ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини тадбиркорларга бериш натижасида бўшайдиган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритаётган ходимларни ишга олиш ушбу тадбиркорлик субъектларига тавсия этилади.

Мавзуга оид