Ўзбекистон | 14:58 / 07.09.2021
1442
1 дақиқада ўқилади

Aмударёнинг энг катта чорраҳасидаги светофорлар ишлай бошлади

Бердақ ҳамда Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган светофорлар таъмирлашдан кейин ишлай бошлаган. Aввалроқ мобил мухбир Aмударёда сифатсиз бензин сотилаётгани ҳақида хабар берганди.

Олдинроқ #Kunmobilmuxbiri Aмударёдаги энг катта чорраҳада икки кундан бери светофор ишламаётгани ҳақида хабар берганди. Aмударё тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, тумандаги Бердақ ҳамда Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган светофорлар таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли икки кун ишламай қолган.

Таъкидланишича, ишлар олиб борилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон берилган. Kun.uz мухбири ҳокимликка тегишли иккита телеграм канални кўздан кечирганда негадир бу эълон топилмади.

Қўшимча қилинишича, таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, светофорлар ишга туширилган. Йўлда ҳаракатланишда келиб чиқаётган барча муаммолар бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин #Kunmobilmuxbiri Aмударё туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сифатсиз бензин сотилаётгани ҳақида хабар берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид