Ўзбекистон | 16:03 / 07.09.2021
1536
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукусда ўтказилади

Фестивал 12-14 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш жойи этиб Нукус шаҳри белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Маданият вазирлиги маълум қилди.

Фестивалда маҳоратли бахшиларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бахшилар ўртасида кўрик-танлов ташкил этилади.

Тадбирда илмий-амалий конференциялар, хорижий ва Ўзбекистон санъати усталари ҳамда бахши-шоирлар концертлари ўтказилади. Шунингдек, сайиллар, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фестивал доирасида ўтказилиши режалаштирилган конференцияни эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда онлайн ва оффлайн (гибрид) шаклда ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойининг учинчи ўн кунлигида фестивалнинг очилиш маросими Нукусда бошланиб, якуний қисми Мўйноқда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид