Ўзбекистон | 07:42 / 07.09.2021
1961
1 дақиқада ўқилади

Навоийда оғуфуруш қўлга олинди

Навоийда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказишган.

Тадбир давомида “Nexia” машинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда олд ўриндиқ устида фуқаро С.Б.га тегишли бўлган, 15 дона гугурт қутисига солинган 107,24 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Шундан сўнг Б.С. ўз хоҳиши билан яшаш хонадонидан оғирлиги 113,83 грамм бўлган марихуана гиёҳванд моддасини тадбир иштирокчиларига тақдим қилган. Шу тариқа тадбир давомида жами 221,07 грамм оғирликдаги гиёҳванд модда вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда опий гиёҳванд моддасини сотаётган фуқаро қўлга олинганди.

Мавзуга оид