Ўзбекистон | 12:09 / 08.09.2021
724
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарлик жинояти фош этилди.

Жумладан, «A» МЧЖ менежери И.М., Қозоғистон Республикаси университети 2-курс талабаси М. ишончига кириб, унинг ўқишини Қорақалпоқ давлат университетига кўчиришда амалий ёрдам беришини айтиб, эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. 

Текширув давомида И.М. талабадан олган пуллари ҳисобидан 1100 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид