Жаҳон | 17:41 / 13.09.2021
11390
1 дақиқада ўқилади

Хитой ҳукумати Alibaba’га янги зарба берди

Ҳозирда Alipay тўлов сервисидан бир миллиарддан ортиқ киши фойдаланади. Сервисдан келадиган даромад Ant Group компанияси кўрадиган фойданинг катта қисмини ташкил этади.

Фото: Getty Images

Пекин Alibaba компаниясининг шуъба корхонаси Ant Group’дан Alipay тўлов сервисидан воз кечиш ва кредитлаш учун алоҳида илова яратишга мажбур қилади. Янги лойиҳа қисман давлатга тегишли бўлади ва Же Ма компаниясининг мустақиллигига янги зарба беради, деб ёзади Financial Times.

Ҳозирда Alipay тўлов сервисидан бир миллиарддан ортиқ киши фойдаланади. Сервисдан келадиган даромад Ant Group компанияси кўрадиган фойданинг катта қисмини ташкил этади — 2020 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 39 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, ўтган йили мамлакатдаги барча истеъмол кредитларининг ўн фоизи ушбу илова ёрдамида олинган.

Financial Times нашрида чоп этилган мақоладан сўнг Alibaba акциялари нархи Ҳонгконгдаги савдоларда 5,9 фоизга арзонлаган.

Мавзуга оид