Ўзбекистон | 10:45 / 13.09.2021
1569
2 дақиқада ўқилади

Зар қадрига етувчи заргар

Ҳунарманд Раъно Ешимбетова заргарлар авлоди ҳисобланади. Бу касб билан 2006 йилдан шуғулланади. Ҳозирда Гулистон шаҳрида жойлашган «Ишга марҳамат» мономарказида ишсиз ва банд бўлмаган ёшларга заргарлик касбини ўргатиб келади.

«Ҳозирда кумушдан қуйма услубда тайёрланадиган узукларга талаб юқори. Чунки кумушнинг организмга ҳам фойдаси катта. Узукларга кўз қўйишда харидорларнинг талаб ва истагига қараб, ўзлари хохлаган туридан қўямиз. Айни вақтда 12 нафар шогирд тайёрлаяпман. Икки-уч ойдан сўнг улар ҳам заргар бўлишади. Заргарларимиз кўпайиб, ўзимизда тайёрланганидан сўнг хориждан олиб келиш ҳам камаяди. Уйда ишсиз ўтирган аёлларимиз ҳам бу ҳунарни ўрганиб даромад олишлари мумкин», дейди Раъно Ешимбетова.

Қуйма услубда узук тайёрлаш Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ривожланган. Бундай узукларнинг 5-6 соатда тайёрлаш мумкин. Ҳозирда технологиялар ривожлангани туфайли махсус ускуналар ёрдамида 5-6 соатда икки юзтагача тайёрлаш мумкин.

Филигран услуби эса Бухоро вилоятида сақланиб қолган. Бу услубдаги узуклар мураккаб услубда, бир ойгача бўлган даврда қўл меҳнати орқали тайёрланади. Шунинг учун бу узукларнинг нархи ҳам юқори. Унинг асосий харидорлари туристлар ҳисобланади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид