Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UZCARD пластик картадан пул ўғирловчи фирибгарлардан огоҳлантирди
UZCARD тизимидаги пластик карталардан пул ўғирлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда компания ўз мижозларини огоҳлантирди.
Огоҳлантиришда айтилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда UZCARD маълумот саҳифаларидан нусха кўчириш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Фирибгарлар UZCARD брендидан фойдаланиб, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, одамларни алдаётгани аниқланган. Компания ахборотига кўра, «тўловлар»нинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, ҳар сафар фирибгарлар алдашнинг янги схемаларини ўйлаб топмоқда.

«Ёдингизда бўлсин, агар сиз амалга оширмаган ҳаракатлар тўғрисида SMS-хабар олган бўлсангиз, банк картаси тафсилотлари, SMS орқали қабул қилинган бир марталик пароллар, банк ёки тўлов тизими номидан бошқа шубҳали мурожаатлар ҳақида маълумот сўрови келса, билингки, сиз билан ёмон ниятли кимсалар боғланган.
Сиздан олинган маълумотлар уларга ҳисобингизни масофадан бошқариш, шунингдек, маблағларни бошқа ҳисобларга қийинчиликсиз ўтказишни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, тасдиқланмаган сайтларга пароллар ва шахсий маълумотларни киритишда ҳушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизга учинчи шахсларнинг киришига йўл қўйманг.
Агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, дарҳол хизмат кўрсатувчи банк билан боғланинг, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Ҳар қандай шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида UZCARD компаниясининг +998 (71) 200 28 28 телефон рақамига (ёки [email protected] почтасига) хабар беринг», дейилган компания хабарида.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025