Ўзбекистон | 07:57 / 15.09.2021
12112
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz’ни божхона постидан бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

Фарғонада фуқаро Mercedes-Benz’ни божхона постидан бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.

Автомобиль эҳтиёт қисмлари импорти билан шуғулланувчи шахс томонидан хориждан олиб келинган 14 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этилган.

Юк кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилганида, умумий қиймати 237 миллион сўмлик 1 дона “Mercedes-Benz W211” русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда “автомобиль кузови” деб нотўғри кўрсатилгани, шунингдек, 15 турдаги жами 99 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда кўрсатилмагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид