Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги хонадонларнинг нархи - OLX таҳлили
Куз фаслида кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тузиш фаоллашади. Нархларни аниқлашда сизга ёрдам бериш учун OLX таҳлилчилари 2020 ва 2021 йил август ойлари учун хонадонларнинг ўртача нархлари динамикасининг хулосасини туздилар. Тадқиқот объекти – Тошкент шаҳрининг турли туманларидаги иккиламчи уй-жой бозоридаги бир, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар.
Ўртача олганда пойтахтда ҳолат қуйидагича: бир хонали хонадонлар 9 фоизга, икки хонали хонадонлар 12 фоизга, уч хонали хонадонлар 4 фоизга, тўрт хонали хонадонлар 10 фоизга қимматлашган.



Биз сизга кўчмас мулкларнинг шаҳар туманлари бўйича тузилмаси таҳлилини тақдим этамиз, чунки жойлашув нафақат хонадонни танлашда, балки унинг қийматини аниқлашда ҳам муҳим мезонлардан биридир. Эътибор беринг: ҳар хил турдаги хонадонларнинг ўртача нархлари динамикаси ҳар бир ҳудуд учун индивидуалдир. Бу кетма-кетлик бир хонали хонадоннинг нархига асосланиб, энг баланддан пастга қараб кўрсатилган.
Шаҳарнинг энг обрўли ва қиммат туманларидан бўлган Миробод туманида хонадонларнинг нархи 344 миллион сўмдан бошланади. Бу ерда икки хонали хонадонлар нархининг нисбатан кўтарилиши кузатилмоқда – 508 миллиондан 599 миллион сўмга.
Яккасарой тумани энг қиммат кўчмас мулк рейтингида иккинчи ўринда туради. Ушбу туманда барча турдаги хонадонлар нархининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Бир хонали хонадон ўртача 301 миллион сўм атрофида, икки хонали хонадоннинг нархи 434 миллион сўм – 18 фоизга ошган.
Юнусободда, айниқса, бир (17 фоиз) ва икки хонали (19 фоиз) хонадонлар нархининг ўсиши кузатилмоқда. Уч хонали хонадон нархи 13 фоизга ошди, тўрт хонали хонадон нархи эса атиги 6 фоизга ошди.
Шайхонтоҳур туманида бироз бошқача ҳолат кузатилмоқда: бир хонали хонадонлар 12 фоизга, икки хонали хонадонлар 17 фоизга, уч хонали хонадонлар 11 фоизга, тўрт хонали хонадонлар 23 фоизга ошди.
Чилонзор туманида нархлар жуда кам ўсди: мос равишда 1, 3, 6 ва 4 фоиз.
Марказдан узоқда жойлашган икки туман: Олмазор ва Учтепада бир хонали хонадонлар нархи бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Аммо Олмазордаги икки хонали хонадонлар нархи 12 фоизга (Учтепа 9 фоиз) ошди, Учтепада уч хонали хонадоннинг нархи 13 фоизга тушди, Олмазорда эса 2 фоизга ошди. Тўрт хонали хонадонларнинг нархи иккала туманда ҳам пасайган: Олмазорда 3 ва Учтепада 4 фоиз.
Мирзо Улуғбек туманида вазият бошқача. Бир ва уч хонали хонадонлар 2 ва 1 фоизга ўсди, икки хонали хонадонлар бирданига 7, тўрт хонали хонадонлар эса 14 фоизга қимматлашди.
Сергелида қизиқарли ҳолат кузатилмоқда: бу ерда барча турдаги хонадонларнинг нархи сезиларли даражада ошган.
Нархлар барқарор ўсган бўлса ҳам Яшнобод туманида хонадонлар бироз арзонроқ. Бу ерда бир хонали хонадонлар 12 фоизга қимматлашди ва 221 миллион сўмни ташкил этди (2020 йил августда 197 миллион сўм). Икки хонали хонадонлар 9 фоизга ошди ва 2021 йил август ойида улар ўртача 360 миллион сўмга берилди, гарчи ўтган йили 331 миллион сўм бўлган бўлса ҳам.
Бектемир тумани – марказдан энг узоқда жойлашгани билан кўчмас мулк нархлари нуқтайи назаридан энг маъқул нархлар ҳисобланади.
OLX – кўчмас мулк амалиётлари бўйича етакчи хизмат платформаси, у сизнинг хонадонингизни фойдали сотишга ва энг мақбул турар жой вариантини топишга ёрдам беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:52 / 28.04.2023
Тошкентни сотиш ҳақидаги эълон муаллифи мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди
15:30 / 25.11.2021
Қишки таътил учун дала ҳовлилар. OLX-да олдиндан банд қиламиз
12:00 / 21.05.2021
OLX сотув таҳлили: Ёзда қандай маҳсулотлар билан савдо қилиш фойдали?
12:00 / 11.02.2021