Ўзбекистон | 15:24 / 16.09.2021
6914
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 14:43да ер силкиниши содир бўлди.
Эпицентр: Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,8. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 км жанубий-шарқда.
Зилзила эпицентрида сезилиш кучи: 3 балл.