«Ўзметкомбинат» АЖга қимматли қоғозлар эмитенти корхонаси рейтинги берилди
«SNS Ratings» рейтинг агентлиги «Ўзметкомбинат» АЖга 2020 йил натижалари бўйича миллий шкалада (uz) «AА» даражада «Барқарор» прогнози билан қимматли қоғозлар эмитенти корхонасининг рейтингини берди.
2020 йил якуни бўйича комбинатнинг умумий активлари 2019 йил якунларига нисбатан 15,48 фоизга ўсди ва 4,4 триллион сўмга етди. 2020 йилда комбинатнинг хусусий капитали 2019 йил якунларига нисбатан 7,79 фоизга ўсди ва 1,8 триллион сўмни ташкил этди. Бир вақтнинг ўзида, ўтган йил молиявий мустақиллик кўрсаткичлари анча юқори деб баҳоланди.
2020 йил якунлари бўйича комбинатнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори даражани кўрсатди ва ликвидликнинг барча коэффициентлари тавсия этилган меъёрдан анча юқори бўлиб келмоқда.
Шу билан бирга, «SNS Ratings» РА, «Ўзметкомбинат» АЖга, «Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан ўтказилган қимматли қоғозлар савдосининг 2021 йил 8 ойлик якунлари натижалари бўйича миллий шкалада (uz) «AА+» даражада қимматли қоғозлар жозибадорлиги рейтингини берди.
Ушбу кўрсаткичлар, корхона акцияларининг инвестицион жозибадорлигини оширишга, «Ўзметкомбинат» АЖ акцияларини қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида айланишининг кўпайишига, корхонанинг халқаро молия бозорига чиқишини таъминлашга ва давлат кафиллигисиз тўғридан тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга имкон беради.
«Ўзметкомбинат» нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фойдали маълумотлар ва таклифларни кузатиб боринг:
Telegram: t.me/umk_matbuot_xizmati
Facebook: fb.com/matbuot
Instagram: instagram.com/umk_matbuot_xizmati
Реклама ҳуқуқи асосида