Ўзбекистон | 08:11 / 19.09.2021
13767
2 дақиқада ўқилади

Чустдан гапирамиз: Шоёнлик бободеҳқон ҳикояси

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Раҳимжон Ражабов узоқ йиллардан буён боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. 2007 йил автоҳалокат сабаб оёғи нуқсонли бўлиб қолган. Шундай бўлса-да, қаҳрамонимиз ҳаракатдан, меҳнатдан тўхтамаган.

У истиқомат қилувчи Шоён қишлоғи аҳлининг кўпи боғдорчилик билан шуғулланади. Боғларда анор, олма, беҳи, бодом ва бошқа кўплаб мевалар етиштирилади.

Раҳимжон аканинг сўзларига кўра, мевалар ҳар йили бирдек ҳосил беравермайди. Бир йили олма яхши бўлса, бир йили анор серҳосил бўлади.

Раҳимжон Ражабовнинг сўзларига кўра, бу йил сувдан муаммо бўлган. У дарахтлар тўйиб сув ичмагани, бу эса ҳосилга таъсир қилганини айтди.

Деҳқон касбидан барака топдим, деб ҳисоблайди. Шу иш орқасидан фарзандларига тўй қилган. Ҳаёти бирдай ўтиб туришига шу боғдан олинадиган даромади кор қилади.

Уста деҳқон бугун келаси йилги ҳосил учун гўнг олиб келиб дарахтлар остига кўмишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу дарахтлар кўпроқ мева беришига, яхши ўсишига ёрдам беради. Деҳқон боғ ишларига энг катта кўмакчиси — эшаги билан бирга отланади.

Тоҳиржон Турсунов, Kun.uz мухбири,
Тасвирчи ва монтаж устаси — Боймирза Халилов.

Мавзуга оид