Бактериал ва вирусли инфекцияни бир-биридан фарқловчи тезкор тест ишлаб чиқилди
АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон бозорини назорат қилиш бошқармаси организмга бактериал ёки вирусли инфекция кирганини 15 дақиқа ичида аниқловчи биринчи тезкор тестни қўллашга рухсат берди. BV Test деб номланган тест Исроилнинг MeMed компанияси томонидан Европа Иттифоқи ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ажратган 30 млн долларли махсус грант маблағларига ишлаб чиқилган.
Таъкидланишича, тест инфекциянинг сабабини аниқламайди, бироқ у организмнинг вирусли ва бактериал касалланишга иммун жавобининг ўзига хос таҳлили ҳисобига тезда натижани беради. “Бу ташхис қўйишда мутлақ янги сўздир. Эндиликда унинг эвазига бизга йўтал билан бола келтирилганда, йўтал бактериал инфекция билан чақирланганми ёки вируслими, тезда аниқлаб, шунга қараб дори-дармон берамиз. Агар инфекция бактериал табиатга эга бўлса, унда антибиотик тайинланади, вирус бўлса, унда антибиотик бериб бўлмайди”, деб айтган Утрехт университети (Нидерландия) тиббиёт марказининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, тестнинг клиник синовларида иштирок этган Луи Бонт.
Янги тест ушбу марказда 3 ойдан бери синовлардан ўтказилмоқда. Тестни ўрганишда ва унинг синовларида, шунингдек, Гарвард тиббиёт мактаби, Нью-Йоркдаги Маймонид номидаги марказ ва Исроилдаги Хиллель Яффе тиббиёт маркази олимлари иштирок этган.
Мавзуга оид
18:21 / 18.10.2024
Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
07:38 / 02.10.2023
СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
14:16 / 29.08.2023