Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда болаларнинг TikTok’дан фойдаланиш вақтига чеклов ўрнатилди
14 ёшдан кичик фойдаланувчилар иловани кунига 40 дақиқадан ортиқ ишлата олмайди. Бундан ташқари, уларда TikTok кеч соат 10дан эрталабки 6гача ишламайди.
Хитойда TikTok (Douyin) иловасининг 14 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларига нисбатан чекловлар ўрнатилди, деб хабар берди South China Morning Post.
Иловани ишлаб чиқарган ByteDance компаниясининг маълумотига кўра, бундан буён 14 ёшдан кичик фойдаланувчилар иловани кунига 40 дақиқадан ортиқ ишлата олмайди. Бундан ташқари, уларда кеч соат 10дан эрталабки 6гача илова ишламайди.
Қайд этилишича, ушбу чекловлар Хитой ҳукуматининг ёшларда "интернет-қарамлик"нинг олдини олишга қарши кураши доирасида киритилган.
Шунингдек, ByteDance болалар учун TikTok иловасига ўхшаш Xiao Qu Xing иловасини ишлаб чиқди. Xiao Qu Xing иловасида асосан билим берувчи контент жойлаштирилган ва ундан ҳам кунига 40 дақиқагача фойдаланиш мумкин.
Хитой ҳукумати июлда 16 ёшгача бўлган болаларнинг стримларда чиқиши, юлдузга айланиши, уларни интернет орқали даромад олишга ундашни тақиқлаганди.
Ҳукумат болалар интернетидаги «вояга етмаганларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига хавф соладиган» етти муаммони санаб ўтган ва йирик интернет-платформаларга бу муаммоларни ҳал қилишга буйруқ берган.
Мавзуга оид
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
23:52 / 04.04.2025
Трамп TikTokʼнинг АҚШдаги фаолиятини яна 75 кунга узайтиришини маълум қилди
17:43 / 04.04.2025