Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра, Бекзод Акромов Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда бюджет, солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
Шунингдек, Зафар Рўзиев Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тилини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб тайинланди.
Учқун Маҳмудов Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025