Хоразм вилоятининг сўнгги 5 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Хоразм вилоятида сўнгги 5 йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақидаги рақамларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари, транспорт-коммуникация тизими, кичик бизнес салоҳияти туфайли Хоразм вилояти мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Кейинги йилларда вилоятда янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилган. Туризм, тўқимачилик саноати, балиқчилик, паррандачилик, ирригация ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилган. Уй-жойлар, шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчалари қурилган.
2017-2020 йиллар давомида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 17 фоизга ошиб, 21,6 триллион сўмни ташкил этган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 триллион сўмдан 9,6 триллион сўмгача (ўсиш 46 фоиз) ошган.
Тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати, сайёҳлик, хизмат кўрсатиш ва иссиқхоналар Хоразм вилоятининг асосий «ўсиш нуқталари» сифатида белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2016 йилдаги 7,7 трлн сўмдан 2020 йилда 17 трлн сўмгача ўсган.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 19,4 мингдан 2020 йилда 24,1 мингга етган (ўсиш 25 фоиз).
Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 50 км газ қувурлари ва 3 304 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилган.
Ўтган 5 йил мобайнида Хоразм вилоятида 109 мингга яқин иш ўрни яратилган. 3 930 минг кв.м. уй-жой фойдаланишга топширилган. Мактабгача таълим муассасаларидаги ўринлар сони 12,3 мингга, мактабларда 45,9 мингга етказилган. Шифохоналарда 2,2 минг ўринга мўлжалланган койкалар ташкил этилган.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:08 / 27.09.2024
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
08:26 / 10.07.2024