Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Италияда ҳибсга олинди
Италия полицияси ходимлари Сардиния оролида Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни ҳибсга олишди. Испаниялик сиёсатчи 2017 йилдан бери Бельгияда яшириниб келаётганди.
Пучдемоннинг ҳибсга олингани ҳақида унинг адвокати Гонсало Бойега таяниб El Pais нашри хабар берди. Сиёсатчи Испания олий судининг қарорига кўра, 2019 йил октябрда уни ҳибсга олишга берилган ордер бўйича Сардинияга келиши биланоқ аэропортда ҳибсга олинган. Испания ҳукумати Пучдемонни ғалаён кўтаришга гижгижлашда ва давлат пулларини ўғирлашда айблаб келади. Бундан ташқари, у 2017 йилда Каталониянинг мустақиллиги учун ўтказилган ноқонуний референдум ташкилотчиси деб ҳисобланади.
Пучдемон 24 сентябрда Сассари шаҳри апелляция суди жараёнида иштирок этиши кутилмоқда. Италия суд идоралари уни Испанияга топширишга асос борлиги ёки йўқлигини белгилашларига тўғри келади.
Сиёсатчи Каталонияда ўтказилган референдумдан кейин испан судидан қочиб, Бельгияда яшириниб юрган. 2019 йилда у маҳаллий прокуратурага таслим бўлган. 2020 йил январда Бельгия суди унинг Испанияга экстрадиция қилинишини бекор қилган.
Пучдемоннинг Сардинияда бир қатор сиёсатчилар, жумладан оролнинг Италиядан мустақил бўлиши тарафдорлари билан учрашувлари режалаштирилган бўлган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025