Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадордаги турмада юз берган тартибсизликларда 24 киши ҳалок бўлди
Эквадорнинг Гуаяс провинциясида жойлашган турмада қуролланган маҳбуслар ўртасида юз берган тўқнашувларда камида 24 киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Гуаяс полицияси бошлиғи Фаусто Буенано маълум қилди.
Тўқнашувлар бошланишига “Лос-Лобос” ва “Лос-Хонерос” жиноий тўдалари аъзолари ўртасида чиққан низо сабаб бўлган. Жанжал отишма, пичоқбозлик ва портлашлар билан кечган. Провинция губернатори Пабло Ароземена турмада тартиб тикланганини маълум қилган.
Эквадор турмаларида маҳбуслар ўртасида оммавий тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради. Февралда мамлакатнинг бирданига уч турмасида юз берган тўқнашувлар давомида 79 маҳбус ҳалок бўлган. Эквадор президенти Гильермо Лассо бир нечта шундай ҳодисадан кейин июлда мамлакатнинг турмалар тизимида фавқулодда вазият режимини эълон қилган.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди
21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
11:35 / 22.04.2024