Ўзбекистон | 07:50 / 04.10.2021
20326
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 22:13ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 7-кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа етти қаватли уйнинг 36-квартирасида содир бўлган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Мавжуд маълумотларга кўра, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. Вазият оқибатида бир нечта квартираларга қисман зарар етган, дераза ва эшиклар шикастланган. 

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, айни вақтда ушбу фавқулодда вазиятнинг сабаблари ўрганилмоқда. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид