Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш режалаштирилмоқда
Парламент муҳокамаларидан сўнг Бельгиянинг барча йирик партиялари босқичма-босқич тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилишини маъқуллади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Тегишли қонун лойиҳасини янаги ҳафтада кўриб чиқиш режалаштирилган.
Бельгияда иш ҳафтасини қисқартириш бошқа мамлакатларникига нисбатан фарқ қилади. Мамлакатда иш ҳафтаси 4 кунга қисқартирилса-да, умумий ҳафталик иш соати давомийлиги ўзгармай қолиши, яъни кунига 9,5 соатдан ишлаш белгиланиши мўлжалланмоқда.
Сўнгги вақтда қатор мамлакатларда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда. Яқинда Шотландия ва Испанияда бир қисм корхоналарнинг тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши эълон қилинди, Исландия пойтахти Рейкявикда эса 2015 йилдан бери ишчилар ҳафтасига тўрт кун ишлайди.
Мавзуга оид
21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради
17:55 / 06.02.2025
Испанияда иш ҳафтаси 37,5 соатга қисқартирилиши мумкин
22:42 / 13.01.2025
Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
15:32 / 30.12.2024