Тошкентда «Спарк» ҳайдовчиси ЙТҲ юзага келтириб, воқеа жойидан кетиб қолди
Ижтимоий тармоқларда "Спарк” ҳайдовчиси сабабли “Кобальт” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани ҳақида видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ТҲАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.К. "Кобальт" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган "Спарк" автомобилига урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёда, 1987 йилда туғилган П.Б.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда П.Б. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолат содир бўлишига алоқадор бўлган "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025