Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сенати мамлакат тарихидаги илк дефолтга йўл қўймади
АҚШ сенатида демократлар ва республикачилар давлат қарзининг юқори чегарасини оширишга келишиб олди. Шу тариқа улар мамлакат тарихида юз бериши мумкин бўлган биринчи дефолтга йўл қўйишмади.
Давлат қарзи лимити 480 млрд долларга оширилди. Бу эса давлат сарф-харажатларини 3 декабргача қоплаш имконини беради.
Аввалроқ сенатда озчиликни ташкил қилувчи республикачилар етакчиси Митч Макконнелл АҚШ тарихидаги биринчи дефолтга йўл қўймаслик учун унинг партияси лимит оширилишига қаршилик кўрсатмаслигини айтган.
Оқ уйнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден конгресснинг вакиллар палатаси сенат қарорини маъқуллаши билан уни имзолайди. Қуйи палата октябрнинг иккинчи ярмида ўз ишига қайтади.
6 октябрда Байден АҚШ давлат қарзи юқори чегараси атрофидаги вазиятни миллий иқтисодиётга хавф солаётган метеорга қиёслаган. У республикачилар партиясини давлат қарзи лимитининг оширилишига қаршилик кўрсаётгани учун танқид қилган.
28 сентябрда АҚШ молия вазирлиги давлат қарзи лимитини ошириш ёки уни чекламасликдан бош тортилса, мамлакатда дефолт юз бериши хавфидан огоҳлантирган. Молия вазири Жэнет Йеллен агар лимит оширилмаса, унда АҚШ бюджет маблағлари октябрда тугаши, бунинг оқибатида иқтисодиёт рецессияга кириши ва мамлакат кучсизланишини айтган.
1 августда АҚШда давлат қарзига чеклов яна кучга кирди. Бу чеклов 2 йил давомида амал қилмаганди. Ўша даврда АҚШ давлат қарзи унинг ялпи ички маҳсулотидан кўпроқни ташкил қилган, 2021 йил июнида эса 28,5 трлн долларга етган. Августдан давлат қарзига лимит 22 трлн доллар қилиб белгиланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025