Жаҳон | 17:00 / 08.10.2021
14039
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистонда ИШИДга қарши кенг кўламли операция бошлади

Маълумот берилишича, Кобул, Кунар, Нангарҳор ва Парвон вилоятларида жанглар бўлиб ўтмоқда.

Фото: AP

"Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг бир неча вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий операция бошлади. Бу ҳақда ЭФЭ агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, Кобул, Кунар, Нангарҳор ва Парвон вилоятларида жанглар бўлиб ўтмоқда. Айрим маълумотларга кўра, охирги вақтда ИШИД жангарилари айнан ана шу вилоятларда фаоллик кўрсатмоқда ва вақти-вақти билан толибларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда.

"Махсус бўлинмаларимиз разведка билан биргаликда ИШИДга қарши операциялар ўтказмоқда. Бу ҳаракатни йўқ қилиш ва унинг мамлакатда тикланишига барҳам берилишини кутяпмиз", – деди толиблар вакили Билол Каримий.

Унинг айтишича, операциялар давомида ўнлаб ИШИД аъзолари ўлдирилгани ва асирга олингани ҳақида маълумотлар етиб келган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид