Хоразмда ер қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ахборот берилди
Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси 2021 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган ер қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ахборот берди.
Жумладан, 1 октябрь ҳолатига Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида Хоразм вилояти ҳудудида 896 та ҳолатда 31 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Улардан нотурар жой қуриш, томорқа сифатида, балиқ ҳовузларини қазиш, тупроқ карьерига айлантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилган.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига 720 та (26 гектар) тақдимнома киритилган.
Қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 92 таси (2 гектар) бартараф этилган.
114 та (12 гектар) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилган.
Ҳокимликлар томонидан 256 та ҳолатда (7 гектар) судларга даъво аризалари берилган.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилмагани учун 787,3 млн сўм миқдорида жарима қўлланган.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024