Жаҳон | 16:05 / 12.10.2021
2344
1 дақиқада ўқилади

Латвияда коронавирусга қарши эмланган пенсионерларга 20 евродан пул тўланади

Латвия бош вазири Каринш Кришянснинг сўзларига кўра, «бу маблағ кексаларнинг энергия ресурслари учун тўловларини қоплашга ёрдам беради».

Фото: LETA

Латвия ҳукумати кексаларга олти ой давомида 20 евродан пул тўлашга қарор қилди. Бу маблағ коммунал тўловлар нархи ошиши сабабли компенсация сифатида берилади, деб ёзади Delfi.

«Бу кексаларнинг энергия ресурслари учун тўловларини қоплашга ёрдам беради», — деди Латвия бош вазири Каринш Кришянс.

Унинг қўшимча қилишича, мазкур маблағ фақат коронавирусга қарши эмланган фуқароларгагина берилади.

«Ҳар ойда 20 евродан тўланиши вакцинацияни оммалаштиришда самарали чора бўлади», — деди фаровонлик вазири Гатис Эглитис.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид