Саакашвили Грузия бош вазирига уни ҳокимиятдан четлатиш билан пўписа қилди
Грузиянинг собиқ президенти, ҳозирда Рустави шаҳридаги турмада панжара ортида ушлаб турилган Михаил Саакашвили Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ва ҳокимиятнинг бошқа вакилларига уларни истеъфога чиқариш билан пўписа қилди. У турмадан туриб ўз тарафдорларига шу мазмундаги мактубни йўллаган.
Мактубда собиқ президент ўзи асос солган “Ягона миллий ҳаракат” партияси раиси Никанор Мелия ва грузин халқи билан бирга Гарибашвилини ҳукуматдан “ҳайдаб чиқаришга” ваъда берган.
“Айнан мен ва Мелия Грузия халқи билан бирга Гарибашвилини ҳукуматдан ҳайдаб чиқарамиз”, деб пўписа қилган Саакашвили.
“Ягона миллий ҳаракат” етакчиларидан бири, собиқ президентнинг мурожаатини унинг тарафдорларига етказган Эка Херхеулидзенинг таъкидлашича, Саакашвили Грузия бош вазири унинг очлик эълон қилганига шубҳа билдирганидан дарғазаб бўлган.
“Очлик эълон қилганлар кунига ярим килолаб асал емайди”, деб айтган Гарибашвили.
Саакашвили ватанига қайтгач, 1 октябрда ҳибсга олингандан кейин очлик эълон қилганди. Собиқ президент ўзи ва у деб ҳибсга олинган одамлар озод қилинмагунга қадар очликни давом эттиришини айтган.
Мавзуга оид
11:45 / 06.10.2024
“Атиргул инқилоби”дан ҳибсхонагача – Михаил Саакашвили ким эди?
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024