Apple бутловчи қисмлар етишмовчилиги сабабли iPhone 13 ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкин
Бунга Broadcom ва Texas Instruments компаниялари бутловчи қисмларни етарлича етказиб беролмаслиги сабаб бўлмоқда.
Apple микросхемалар етишмовчилиги сабабли янги iPhone 13 ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн донага қисқартириши мумкин, деб хабар берди Bloomberg.
Манбаларнинг сўзларига кўра, компания ҳамкорларини охирги уч ойда янги iPhone ишлаб чиқариш илгари режалаштирилган 90 млн донадан кам бўлиши тўғрисида огоҳлантирган.
Бунга эса Broadcom ва Texas Instruments компаниялари бутловчи қисмларни етарлича етказиб беролмаслиги сабаб бўлмоқда. Texas Instruments OLED-дисплейлар, Broadcom — симсиз модуллар етказиш билан шуғулланади.
Қайд этилишича, Хитойдаги энергетика инқирози ҳам Apple компаниясига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Компаниянинг Хитойдаги ҳамкорлари TPK Holding ва Pegatron электр энергияси етишмовчилиги туфайли ишлаб чиқариш графигини ўзгартиришга мажбурлигини билдирган.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024