Ўзбекистон | 15:56 / 13.10.2021
39687
2 дақиқада ўқилади

Фото: Дунёдаги энг махфий ҳудудлардан бири — Оролдаги Возрождение бугун қай ҳолатда?

Дунёдаги энг махфий ҳудудлардан бири Орол денгизида жойлашган. Орол денгизи ўртасидаги Возрождение ороли ҳалигача сир сақланадиган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Бу ер 1942 йилдан 1992 йилгача ҳарбий биокимёвий полигон бўлган. Оролчанинг шартли номи — «Бархан». У ерда тажриба ҳайвонлари — итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синовдан ўтказилган.

Объект қаттиқ қўриқланган, оролга бегоналар кириши қатъиян тақиқланган. Полигон учун ишлаган ходимларнинг аксарияти қаерда ишлаётганини билишмаган. У ерда олимлар айнан қандай тадқиқот билан шуғуллангани ҳалигача номаълум.

Kun.uz мобил мухбири Возрождение (Тикланиш) оролининг ҳозирги ҳолатини тасвирга олди. Ҳозирга келиб махфий шаҳарча бутунлай харобага айланган.

Шунга қарамай, ҳамон сирлигича қолаётган шаҳарчанинг айрим қолдиқлари бор. «Бархан» ҳалигача энг махфий ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда.

Олдинроқ Kun.uz мобил мухбири Орол денгизининг суви қолган жойидан махсус видео юборган эди. Унда кундан кунга Оролқумга айланиб бораётган денгизнинг сўнгги сувларини кўриш мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси: Абдусалим Абдувоҳидов.

Мавзуга оид