Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонга электрон тарзда ариза топшириш мумкин бўлди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги «Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш» давлат хизмати ишга тушди.
Ушбу хизмат орқали фуқаролар ҳайдовчилар тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ўз ҳужжатларини Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юборишади.
Қайд этилишича, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва 083 шаклдаги тиббий маълумотнома каби ҳужжатлар талаб этилади.
Портал орқали ариза юборилгач, рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни текшириб, назарий ва амалий имтиҳонларга киришга рухсат беришади.
Хизматдан Ягона портал орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирма туфайли 24 300 сўм тўлов амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:54 / 13.08.2024
Ўқишни кўчириш учун аризаларни таҳрирлашга қўшимча вақт берилди
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024