Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ғолиб “Заковат”чиларни мукофотлади
"Заковат"нинг республика босқичи финалини томоша қилиш учун келган Шавкат Мирзиёев мукофотлаш ҳақидаги фармонга шу ернинг ўзида қўл қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйини фаол иштирокчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Давлат раҳбари 12 октябр куни, брейн-ринг ўйинларининг Бухорода ўтган республика босқичи финал баҳсидан кейин, бевосита жамоатчилик қаршисида ушбу ҳужжатга қўл қўйди ва тақдирланганларга шу ернинг ўзида давлат мукофотларини топширди.
Мукофотланганлар – «Заковат» ННТ директори Абдурасул Абдуллаев ва чемпион Хоразм жамоаси аъзолари.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Абдуллаев Абдурасул Муминович – «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори
«Келажак бунёдкори» медали билан
Жуманов Беҳзод Турсунбаевич – Гурлан туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Ходжаев Навруз Азаматович – Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти
Ходжаев Ферузбек Кахрамон ўғли – «Ишонч» дўконлар тармоғининг Хива филиали бошқарувчиси, Хоразм вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Маткаримов Азамат Хурматович – Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Тажиев Жамоладдин Нурлаевич – Хива шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти
Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович – Хоразм Маъмун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Хоразм вилояти
Мавзуга оид
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
21:19 / 21.12.2024