Ўзбекистон | 11:50 / 16.10.2021
3347
2 дақиқада ўқилади

Банкдан қарийб 565 млн сўм пул ўмарган “хакерлар”га суд ҳукми ўқилди

Фото: prozahid.com

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида банк тизимига рухсатсиз кириб, 564,9 миллион сўмни яширинча ўғирлаган 7 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди, - дея маълум қилди Олий суд матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, фуқаро У. 2020 йилнинг декабрида таниши О.нинг пластик картаси орқали тижорат банкларидан бирининг мобиль иловаси орқали пул ўтказганда, ўтказма амалга ошган, пластик картадаги пул эса камаймаган.

Техник носозликни банк ходимлари сезмаганлигини англаб етган У.  банкка тегишли бўлган 121 миллион 171 минг сўмни ечиб олган.

У. жиноий ишини давом эттириб, бу ишга яна 4 кишини жалб қилган. Гуруҳ бир нечта пластик карталарга умумий ҳисобда 564,9 миллион сўмни банк ҳисоб-рақамидан ўғринча ўтказишиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.

ЖКнинг 169-моддасига биноан уларнинг 4 нафарига 5 йилдан ортиқ муддатга, биттаси 3 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилинган. Икки нафарига давлат ҳисобига ойлик маош тўлаш шарти билан ахлоқ тузатиш колонияларига ҳукм қилинган.

Мавзуга оид