Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар табиий газдан 501 млрд сўм қарздор — «Ҳудудгазтаъминот»
Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд.
Фото: KUN.UZ
Ҳозирги пайтда 2 млндан ортиқ истеъмолчилар хонадонларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига уланган «ақлли ҳисоблагичлар» ўрнатилган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати маълумот бермоқда.
Шунингдек, замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ҳали ўрнатилмаган 1,5 млн хонадон мавжуд ва улар эски намунадаги газ ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари бўйича тўлов қилишни давом эттирмоқда.
Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан 501,6 миллиард сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд.
Аввалроқ, «Ҳудудгазтаъминот» газ учун тўловларни уйдан чиқмаган ҳолда «Payme», «Оson», «Сlick», «Paynet» мобил тўлов тизимлари, жойлардаги тижорат банкларининг тўловларни қабул қилиш пунктлари ва кўплаб маҳаллаларда фаолият юритаётган «Paynet» шохобчалари орқали амалга ошириш имконияти яратилганини маълум қилганди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобовга кўра, истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади. Яъни илгаригидек табиий газ огоҳлантиришсиз ўчирилмайди.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025