Ўзбекистон | 11:35 / 16.10.2021
1628
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Пскентда яшаётган оилани бағрикенглик намунаси сифатида тилга олди

Тошкент вилоятининг конлари, турли тармоқлардаги йирик корхоналари саноат ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Ҳаммамиз яхши биламиз, Тошкент вилояти ўзининг сўлим табиати, кўҳна ва бой тарихи, иқтисодий, маданий-маънавий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади.

Вилоятнинг олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир, қўрғошин, алюминий каби ўнлаб қимматбаҳо ва ноёб қазилмаларга бой конлари, энергетика, машинасозлик, кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоқларидаги йирик корхоналари саноатимиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. 

Бу диёрнинг энг асосий бойлиги – аслида, унинг меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқидир. Вилоятда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳилликда яшаб, баҳамжиҳат меҳнат қилмоқдалар. 

Шу борада, эътиборга лойиқ бир ҳаётий мисолни келтирмоқчиман. Пскент туманининг “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қиладиган Жонсаидовлар оиласи ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳил ҳаёт кечирмоқда. Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси”, деди президентликка номзод.

Мавзуга оид