Ўзбекистон | 08:32 / 17.10.2021
2519
2 дақиқада ўқилади

Самарқандга 20 октябрдан 20 ноябргача режалаштирилган авиақатновлар бекор қилинди

20 октябрдан 20 ноябргача Самарқанд халқаро аэропортига келувчи ва ундан кетувчи режалаштирилган қатновлар аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари туфайли бекор қилинган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд халқаро аэропорти реконструкция қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар Uzbekistan Airways’нинг барча қатновлари Самарқанддан ва ортга кўрсатилган муддатга бекор қилинади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Uzbekistan Airports матбуот хизмати Самарқанд халқаро аэропорти бу ерда янги аэродром мажмуасини очишга тайёргарлик кўрилиши муносабати билан бир ойга ёпилишини, қатновлар Навоий, Бухоро ҳамда Қаршига йўналтирилиши ва у ердан йўловчилар бошқа транспорт воситаларида Самарқандга етказиб қўйилишини маълум қилганди.

Шунингдек, «Ўзтемирйўлйўловчи» ахборот хизмати Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиб, кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Қарши – Самарқанд – Қарши йўналишида 772/771-сонли Afrosiyob замонавий поезди қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид