Жаҳон | 18:28 / 18.10.2021
8090
1 дақиқада ўқилади

2021 йилнинг энг хавфсиз кроссоверлари номи маълум қилинди

Компакт SUV сегментида Chevrolet Trailblazer, Hyundai Tucson, Mazda CX-5, Subaru Forester ва Volxo XC40 энг хавфсиз кроссоверлар деб топилди.

Фото: AP

АҚШ Йўл хавфсизлиги суғурта институти (Insurance Institute for Highway Safety, IIHS) краш-тестлар, автомобиллар хавфсизлик тизими иши натижаларига асосланиб энг хавфсиз кроссоверларни танлади. Бу автомобиллар Top Safety Pick + мукофотини қўлга киритди.

Компакт SUV сегментида Chevrolet Trailblazer, Hyundai Tucson, Mazda CX-5, Subaru Forester ва Volxo XC40 энг хавфсиз кроссоверлар деб топилди.

Ўртача катталикдаги хавфсиз кроссоверлар рўйхатидан Hyundai Palisade, Santa Fe, Mazda CX-9, Nissan Murano ва Toyota Highlander ўрин олди.

Audi Q5 ва Q5 Sportback, Cadillac XT6, Genesis GV70 ва GV80, Lexus NX, Mercedes-Benz GLE , Volvo XC60 ва XC90 премиал туркумдаги энг хавфсиз кроссоверлар деб эътироф этилди. Шунингдек, Audi e-tron ва e-tron Sportback электромобиллари ҳам юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

Мавзуга оид