Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари қурилади
“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 июлгача 7та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари қурилади. Улар: Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор метро бекатлари.
2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ерусти ҳалқа линиясининг 3-, 4- ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.
2022 йил 1 январдан қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади: метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар); бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари); поездлар ҳаракати жадвали; электрон тўлов.
2022 йил 1 апрелгача ерусти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ерости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025