Жаҳон | 21:05 / 19.10.2021
4767
1 дақиқада ўқилади

Skoda Чехиядаги иккита заводи фаолиятини тўхтатди

Бунга яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб бўлди. Муаммо икки ҳафта ичида ҳал бўлмаса, заводлар йил охиригача ишламайди.

Фото: Getty Images

Skoda компанияси Чехиядаги иккита йиғув корхонаси фаолиятини тўхтатди. Агарда компания яримўтказгичлар етишмовчилиги муаммосини икки ҳафта ичида ҳал қила олмаса, заводлар 2021 йил охиригача ишламайди, деб хабар берди Reuters.

Қайд этилишича, Млада-Болеслав ва Врхлаби шаҳарларидаги заводлар ишини тўхтатишга мажбур бўлган. Фақат Квасинадаги заводда битта конвейер ишлаб турибди. Завод омборларида 10 мингга яқин тўла йиғилмаган автомобиллар тўпланиб қолган. Skoda уларни етишмаётган модуллар билан жиҳозлаш ва дилерларга етказиб беришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Германиядаги Opel заводларидан бири чиплар етишмовчилиги туфайли фаолиятини 2022 йилгача тўхтатиши хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид