Сурия: Дамашқда ҳарбийлар автобуси портлатилди, 10дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри марказида ҳарбийлар чиққан автобус портлаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.
Суриядаги давлат нашри бўлмиш «Сана» агентлиги маълумотига кўра, автобус кўприк остидан ўтаётганида «террорчилик ҳужуми»га учраган. Воқеа жойидан олинган видеода автобус ёниб кетганини кўриш мумкин.
Сурия 10 йил давом этган фуқаролик уруши гирдобидан энди чиқаётган бўлса-да, мамлакат пойтахтида бундай ҳужумлар деярли рўй бермасди.
Портлаш овозлари (иккита бомба қўлланган) тонгги маҳалда эшитилган, бу вақтда автобус Раис кўприги остидан ўтаётганди. «Сана» агентлиги маълумотига кўра, воқеа жойида зарарсизлантирилган учинчи портловчи қурилма ҳам топилган.
Маълум қилинишича, бу ҳужум Дамашқ марказида 2017 йилдан буён амалга оширилган илк қонли теракт бўлди, ўшанда ИШИД аъзоси бўлган террорчи худкуш ўзини портлатиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлганди.
Автобуснинг портлатилиши учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади, аммо бу ҳужум ҳам ИШИД таъсиридаги террорчилар томонидан амалга оширилгани гумон қилинмоқда, жангарилар Сурия шарқида кўп марта ҳарбийларнинг автобусларига ҳужумлар уюштирган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024