Жаҳон | 19:28 / 21.10.2021
4046
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Непалда 200га яқин киши сув тошқинлари қурбонига айланди

Непалда камида 99 киши қурбон бўлган. Полиция маълумотига кўра, 40 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 35 киши шифохонага ётқизилган. Ҳиндистонда шанбадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда, камида 88 киши ҳалок бўлган.

Фото: AFP

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари ҳамда кўчкилар оқибатида камида 187 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсонлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

"Уйлар ва экинзорларнинг вайрон бўлиши шундоқ ҳам коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашаётган оилалар учун оғир зарба бўлди", –деди Непалдаги Қизил яримой жамияти вакили Азмат Улла.

Хабар қилинишича, Непалда камида 99 киши қурбон бўлган. Полиция маълумотига кўра, 40 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 35 киши шифохонага ётқизилган.

Қўшни Ҳиндистонда шанбадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда, камида 88 киши ҳалок бўлган. Йўлларни сув босгани, кўприк ва уйлар вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.

 

Мавзуга оид