Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Каптива» ва «Нексия-3» ўзаро тўқнашди. Ҳайдовчилар вафот этди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида «Каптива» ва «Нексия-3» машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда ҳар иккала машинанинг ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 14 октябрь куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-89 Қарши-Толимаржон ГРЭС автомобиль йўлининг Қарши тумани Мустақиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган 4- километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Каптива» машинасига рўпарадан келаётган «Нексия-3» келиб урган. Оқибатда ҳар иккала машинанинг ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувларга кўра «Нексия-3» машинаси тезлик чекланган жойда қоидаларни қўпол тарзда бузиб юқори тезликда ҳаракатланган. Сўнг, ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишга ўтганида рўпарадан келаётган «Каптива»га урилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024