Жаҳон | 09:20 / 25.10.2021
11154
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида толиблар ва номаълум қуролланган кишилар ўртасидаги отишма вақтида камида 17 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди.  

Фото: Ettela'at-e Rooz

Ettela'at-e Rooz нашрининг хабар беришича, отишма оқибатида 7 нафар бола, 3 нафар аёл ва 7 нафар эркак, жумладан толиблар ҳалок бўлган

Маълумотларга кўра, отишма соат 11:40 да бошланган ва 2 соатдан кўпроқ давом этган. Унинг давомида оғир қурол ҳам қўлланган. Манбалар толибларга қаршилик кўрсатганлар орасида ИШИД тарафдорлари ҳам бўлганини маълум қилган. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.

Маҳаллий полиция толибларга қарши 4 киши отишма олиб боргани, уларнинг барчаси ўлдирилганини маълум қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид