Фан-техника | 20:46 / 25.10.2021
15309
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда тезюрар электромобил тақдим этилди
Бир ўринли электромобилнинг қуввати 722 от кучига тенг, оғирлиги 738 кг. Электромобил 2,54 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади.
Ҳиндистоннинг Vazirani Automotive компанияси Ekonk электр гиперкарини тақдим этди. Бу ҳақда Autocar India хабар бермоқда.
Бир ўринли электромобилнинг қуввати 722 от кучига тенг, оғирлиги 738 кг. Электромобил 2,54 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади.
Унинг максимал тезлиги 309 км/соатни ташкил этади. Авто электр батареяларини совитувчи махсус тизим билан жиҳозланган.
Электромобил бир қувват олиш билан қанча масофа юриши ва унинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024