Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда россиялик сайёҳлар ўрмонга ўт қўйишда гумонланиб ҳибсга олинди
Туркиянинг Анталия шаҳрида 7 нафар россиялик сайёҳ ўрмонга ўт қўйишда гумонланиб ҳибсга олинди. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Россияликлар адвокатининг айтишича, уларга эҳтиётсизлик натижасида ўрмон ёнғинини келтириб чиқариш айблови билдирилмоқда. Туркияда ушбу жиноят 2 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Россиянинг Анталиядаги бош консулхонаси хабар беришича, россияликлар Анталия яқинидаги “Ликия сўқмоғи” деб номланган йўналишни ўтиш вақтида ҳибсга олинган. 24 октябрда ушбу ҳолат юзасидан суд жараёни бўлиб ўтган ва унинг давомида судгача тергов тугамагунга қадар сайёҳларни ҳибсга олишга қарор қилинган.
Anadolu ахборот агентлигининг хабар қилишича, россияликлар ёнғин бошланган Сиври Дағ деб номланган жойда лагер ўрнатиб, олов ёққан.
Ўз навбатида, россияликлар йўналишни ўтиш вақтида ёнғинни кўриб, 911 шошилинч хизматини чақиртиришганини маълум қилишган.
“Ликия сўқмоғи бўйлаб кетаётганимизда ёнғинни кўрдик ва уни ўчиришга ҳаракат қилдик ҳамда 911 хизматини чақиртирдик. Бироқ маҳаллий аҳоли бизни ушлаб, жандармларни чақиртирди. Натижада суриштирувдан кейин суд бизни ҳибсга олишга қарор қилди ва қамоққа жўнатди”, деб маълум қилган Instagram’да ҳибсга олинган сайёҳлардан бири Дмитрий Коршунов.
Сайёҳнинг таъкидлашича, уларга тақдим этилган адвокатлар на рус, на инглиз тилида сўзлашишни билади.
Россия бош консулхонасида Туркия томонидан россияликларга бепул адвокатлар, кўрсатмалар бериш ва суд вақтида таржимонлар тақдим этилган. Консулхона ходимлари ҳамюртлари олдига ташриф буюриб, уларга билдирилаётган айбловлар моҳиятини тушунтиришган.
Ликия сўқмоғи Ўрта Eр денгизи соҳили бўйлаб чўзилган йўналиш бўлиб, унинг узунлиги 540 кмни ташкил қилади. У дунёдаги энг чиройли ва қизиқарли сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025