Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрликлар янги пойтахтга ўзлари ном танлашади
Мисрликлар ўртасида мамлакатнинг янги пойтахти номи, рамзи, шиори бўйича танлов эълон қилинди. Бу борадаги таклифлар 18 ноябргача қабул қилинади, деб хабар берди Ahram маҳаллий нашри.
Таклифлар таркибига таниқли экспертлар, жумладан ёзувчилар ва олимлар кирадиган ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.
Мисрнинг янги пойтахти бўлиши кутилаётган шаҳар пойтахт Қоҳирадан 50 км узоқликда 2015 йилда қурила бошланган. Айни вақтда Қоҳирада 22 млн киши яшайди.
“Янги Қоҳира” 700 квадрат километр майдонни эгаллайди ва 6,5 млн кишига мўлжалланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши дастлабки босқичда 45 млрд долларга баҳоланган.
Бўлғуси пойтахтга асосий давлат муассасалари, жумладан, ҳукумат, вазирликлар кўчирилади. У ерда барча зарурий инфратузилма, турар жой бинолари барпо этилади.
Мисрнинг янги маъмурий марказида юқори технологиялар қўлланади. Жумладан, шаҳар аҳолиси учун ягона мобил дастур яратилиб, одамлар у орқали коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари, турли хизматларга шикоят қилишлари ва муаммолар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади.
Кўчаларда автомобиллар тирбандлигини кузатиш, ўғриликларни аниқлаш, шубҳали шахслар ортидан кузатиш учун видеокамералар ўрнатилади.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025