Ўзбекистон | 08:16 / 27.10.2021
4985
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадан Сергелига ўтказилган объектлар сони маълум қилинди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига қатор ижтимоий объектлар ўтказилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси хабар бермоқда. 

Фото: Kun.uz

Хусусан, ўтказилган объектлар орасида маҳаллалар сони 13 тани ташкил этган бўлса, кўп қаватли турар жойлар – 23 та, кўп қаватли турар жойлардаги хонадонлар – 335 та, якка тартибдаги уй-жойлар – 10 954 тага тенг бўлди.

Бундан ташқари, нотурар жойлар – 535 та, мактаблар – 7 та, мактабгача таълим муассасалари – 5 та, диний муассасалар – 2 та, қабристонлар – 4 та, маданият марказлари – 1 та ва тиббий муассасалар сони 2 тани ташкил қилди.

Қайд этилишича, Зангиота туманидан Сергели туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани этиб белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид