Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар коронавирусга қарши эмланади
Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭО ва ЖСХ) 12 ёшдан ошган болаларни коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берди.
Шу мақсадда Pfizer/BioNTech вакцинасининг 17 550 дозаси Хоразм вилоятига юборилган.
Ҳозирда барча шахар (туман) тиббиёт бирлашмалари хамда СЭО ва ЖСХ бўлимлари томонидан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни коронавирус инфекциясига қарши эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Аввалроқ, Хоразм вилоятига Pfizer/BioNTech вакцинасининг 32 760 дозаси келтирилган ва ундан 18 ёшдан ошган фуқароларни эмлашда фойдаланилган эди.
26 октябр ҳолатига кўра, Хоразмда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 605 704 нафарни ташкил этмоқда.
Жумладан,
- 1-босқич эмланганлар 819 091 нафар;
- 2-босқич эмланганлар 546 517 нафар;
- 3-босқич эмланганлар 240 096 нафар.
Шундан:
- 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар – 1 209 351 нафар;
- 65 ёш ва ундан катта фуқаролар – 102 008 нафар;
- мактабгача таълим муассасалари ходимлари – 35 699 нафар;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари – 14 924 нафар;
- тиббиёт ходимлари – 47 233 нафар;
- мактаб ўқитувчилари – 78 042 нафар;
- сурункали касаллиги бор фуқаролар – 118 447 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024